Кириш Регистрация

Испан журналисти: "Реал" футболчилари қанча кам бўлса, терма жамоа муҳити учун шунча яхши бўлади"

Баҳо:
+3 | -

Испаниялик журналист Давид Санчес Испания миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун эълон қилинган қайдномасида "Реал" футболчилари йўқлигига муносабат билдирди.

"Сизга ёқадими ёки йўқми, Луис де ла Фуенте адолатли иш тутганини тан олиш керак. Мураббий энг яхши ўйинчиларни чақирди, испаниялик мухлисларнинг 90 фоизи ушбу қайдномага рози.

Биринчи қарашда у ерда "Реал" футболчилари йўқлиги ҳайратланарли туюлиши мумкин, аммо жамоанинг мавсумини таҳлил қилсангиз, у ерда терма жамоага чақириш мумкин бўлган испаниялик футболчилар деярли ўйнамагани аён бўлади. Терма жамоадаги муҳит учун мадридликлар қанча кам бўлса, доим шунча яхши бўлган. 

"Реал"нинг жорий мавсумдаги ўйини, таркиби ва футболчиларнинг фуқаролигини ҳисобга олсак, у ердаги французлар, бразилияликлар ёки белгияликларни маҳаллийлаштириш ёки Испания термасига чақириш жуда қийин", — деди Санчес.

Киритилди: 15:55, 27.05.2026.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик