Кириш Регистрация

«МЮ» «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон трансферига яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби Эдерсон Лоуренсо билан шартнома имзолаш арафасида. Sky Sports нашрининг хабар беришича, 26 ёшли ярим ҳимоячи бўйича инглиз клуби ва «Аталанта» ўртасидаги музокаралар якуний босқичга келган.

Кутилишича, манкунианликлар футболчи учун 40,5 миллион евро тўлашади. Келишувда, шунингдек, 3,5 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган. Томонлар ҳафта охиригача тўлиқ келишувга эришишлари мумкин.

Якунланган мавсумда бразилиялик футболчи А Серияда 30 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:31, 27.05.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик