«Барселона» вингери Ламин Ямаль жароҳатидан тикланиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади. 18 ёшли футболчи апрель ойида Ла Лиганинг «Сельта»га қарши ўйинида (1:0) пенальти тепаётганда сонининг орқа мушагидан жароҳат олган ва мавсумнинг сўнгги ойини ўтказиб юборган эди.
Хабарларга кўра, Ламин Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 доирасидаги Кабо-Вердега қарши ўйинини ўтказиб юборади ва Саудия Арабистони билан бўладиган баҳсда ҳам майдонга тушмаслиги мумкин.
Ямаль Испания терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетишдан олдин «Барса» базасидаги сўнгги кунларида майдонга қайтди ва тўп билан машқ қилмоқда. Бир неча ҳафталик тренажёр залидаги машғулотлардан сўнг, у тикланиш жараёнида сезиларли илгарилади.
Ламин ўзини яхши ҳис қилмоқда ва «Барселона» тиббий штаби унинг ҳолатидан мамнун. Агар кутилмаган асоратлар келиб чиқмаса, вингер ўзининг илк Жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак.
Испания терма жамоаси машғулот йиғинларини шу шанба, 30 май куни бошлайди.













