«Вест Хэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака, жамоаси қуйи лигага тушиб кетганига қарамай, фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин. «Болғачилар» 18-ўринни эгаллаб, элитадаги ўрнини сақлаб қола олмади.
Transfer News Live нашрининг talkSPORTга таяниб хабар беришича, «Эвертон» Уан-Биссакани ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган. «Ирислар» конголик футболчини ёзги трансферларнинг асосий нишонларидан бири сифатида белгилаб олишган.
28 ёшли футболчининг трансфер қиймати 10 миллион фунт стерлинг (11,5 миллион евро) атрофида бўлиши кутилмоқда. «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пэлас»нинг собиқ аъзосига, шунингдек, «Ньюкасл», «Сандерленд», «Тоттенхэм» ва «Фулхэм» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.













