Кириш Регистрация

Маурисио Почеттино Европага қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино иш жойини ўзгартиришга тайёргарлик кўрмоқда. Мутахассис жаҳон чемпионати якунлангач, ҳозирги лавозимини тарк этади.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, яқинда аргентиналик мураббийнинг хизматлари воситачилар орқали «Милан»га таклиф қилинган. «Россонерилар» Массимилиано Аллегри билан хайрлашгач, янги мураббий изламоқда. Ҳозирча Италия грандига бу вариант қанчалик қизиқ экани номаълум.

«Милан» мавсум якунини муваффақиятсиз ўтказди ва А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан мосуво бўлди.

Маурисио Почеттино 2024 йилнинг сентябридан буён АҚШ терма жамоасини бошқариб келмоқда. Бунгача у «Челси», «ПСЖ», «Тоттенхэм», «Саутгемптон» ва «Эспаньол» клубларида ишлаган.

Киритилди: 08:20, 28.05.2026.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик