Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада - Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

«Кристал Пэлас» футболчиси бир мавсумда иккита еврокубокни ютган илк футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» вингери Эванн Гессан ноёб натижа қайд этди. Чоршанба куни 24 ёшли футболчи Конференциялар лигаси ғолибига айланди: у «Райо Вальекано»га қарши кечган ва минимал ҳисобдаги ғалаба билан якунланган финал учрашувининг сўнгги дақиқаларида майдонга тушди.

Атиги бир ҳафта аввал эса ивуарлик футболчи Европа лигаси ғолибига айланган эди — «Астон Вилла» финалда «Фрайбург»ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди. Бу бир футболчининг бир мавсумда иккита еврокубокни қўлга киритган тарихдаги илк ҳолатидир.

Эванн Гессан қишда «Астон Вилла»дан «Кристал Пэлас»га ижара асосида ўтган эди. У «Вилла» сафида Европа лигасининг умумий босқичида еттита ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга улгурганди. Кейин эса «бургутлар» таркибида Конференциялар лигасида олтита ўйин ўтказиб, бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Киритилди: 08:23, 28.05.2026.
Ўқилди: 2394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик