Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар лигаси финалидаги рақиби — «ПСЖ» ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Канонирлар»нинг турнирнинг амалдаги ғолибига қарши учрашуви 30 май куни Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади.
«ПСЖ» — чинакам кучли жамоа. Биз улар билан ўтган йилги ярим финалда тўқнаш келгандик, ўшанда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин эди. Бу гал энг кучлиси ғалаба қозонсин. «ПСЖ»дан учралган ўша мағлубиятдан нимани ўргандик? Вазиятлардан унумли фойдаланишни, чунки ўшанда бизда улар жуда кўп бўлганди. Бундай рақибни мағлуб этиш учун энг юқори савияни кўрсатиш керак. Илк дақиқалардан бошлаб ўта юқори кайфият билан ҳаракат қилиш зарур», — дея УЕФА матбуот хизмати Райснинг сўзларидан иқтибос келтиради.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.













