Кириш Регистрация

Оливер Гласнер «Кристал Пэлас» билан хайрлашди: «Бу менинг сўнгги ўйиним бўлганига ишона олмаяпман»

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер шогирдлари Конференциялар лигаси финалида ғалаба қозонганидан сўнг интервью берди. «Райо Вальекано» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонилган учрашувдан кейин у шундай деди:

«Ўйинчиларни ва бутун жамоани табриклашим керак, чунки ўйин худди биз кутганимиздек кечди. Айниқса, танаффусдан кейинги 15 дақиқани алоҳида қайд этмоқчиман — ўша паллада гол урдик ва ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишимиз мумкин эди», — дея Гласнернинг сўзларидан иқтибос келтиради TNT Sports.

«Ўйин сўнгида жуда яхши ҳимояландик. Фантастик оқшом. Мен чин дилдан хурсандман, чунки бу футболчилар гуруҳи, бу клуб ва бу мухлислар Конференциялар лигасида ғалаба қозонишга ҳақиқатан ҳам лойиқ эди».

«Бу менинг сўнгги ўйиним бўлганига ҳали ҳам ишона олмаяпман. Ҳа, мен шундай қарорга келдим. Ўйлайманки, бу «Кристал Пэлас» китобидаги яхши боб бўлди, аммо ундан кейин яна бошқа боблар келади», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Конференциялар лигасидаги ғалабадан ташқари, Гласнер «бургутлар»ни ўтган йилги Англия кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучишига сабабчи бўлган эди.

Киритилди: 08:36, 28.05.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик