Кириш Регистрация

"Аэропортда кутиб олган юртдошларимизга раҳмат" — Машарипов миллий жамоанинг Нью-Йоркдаги йиғини ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғини давомида ЎФА матбуот хизматига қисқача интервью берди. Тажрибали футболчи суҳбат давомида жамоадаги муҳит, соғлиғининг ҳолати ва бўлажак назорат баҳслари хусусида тўхталиб ўтди.

Ярим ҳимоячи сўз бошида барча ватандошларини ўтиб бораётган Қурбон ҳайити айёми билан муборакбод этди. Унинг таъкидлашича, океан ортидаги мослашиш (адаптация) жараёни муваффақиятли кечмоқда ва жамоа Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичини бошлаб юборган. Шунингдек, Машарипов терма жамоани АҚШ аэропортида илиқ кутиб олган ўзбекистонлик мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Яқиндагина жароҳатдан фориғ бўлган футболчи ўз жисмоний ҳолати ҳақида гапирар экан, тикланиш жараёни кўнгилдагидек ўтганини маълум қилди. У бўлажак муҳим мусобақада миллий жамоага максимал даражада фойда келтиришга тайёрлигини билдирган.

Бундан ташқари, Машарипов бўлажак иккита ўртоқлик учрашувининг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтди:

«Бизни жуда фойдали ва қизиқарли баҳслар кутмоқда. Бу ўйинлар орқали ўз имкониятларимизни яна бир бор синовдан ўтказиб оламиз. Ушбу спарринг-рақиблар жуда тўғри танланган ва ташкил этилган. Ҳаммаси ижобий якунланишига ишонаман», — дейди терма жамоа аъзоси.

Киритилди: 09:28, 28.05.2026.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик