Кириш Регистрация

Филипе Луис Бундеслига грандини бошқариши мумкин

Баҳо:
+ | -

Германиянинг "Байер Леверкузен" жамоасида яқин орада бош мураббий ўзгариши кутилмоқда. Бразилиялик таниқли мутахассис Филипе Луис амалдаги устоз Каспер Юлманднинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Sky Sport нашри тарқатган хабарга кўра, айни пайтда 40 ёшли бразилиялик мураббий "доришунослар" раҳбариятининг қисқа рўйхатида асосий номзод бўлиб турибди. Немис клуби аллақачон Луис ва унинг вакиллари билан дастлабки музокараларга киришган. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти фақатгина бир номзод билан чекланиб қолмоқчи эмас ва бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Филипе Луис шу йилнинг март ойида «Фламенго» клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. У мазкур жамоа билан Бразилия А серияси, мамлакат Кубоги ҳамда Либертадорес кубогида бош совринни қўлга киритган.

Киритилди: 09:37, 28.05.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик