Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал»ни қандай кучайтирмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Агар Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийи этиб тайинланса, у таркибни жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда. Флорентино Перес президентлик сайловларида ғалаба қозонса, португалиялик мутахассис жамоани бошқариши деярли аниқ.

AS нашри маълумотларига кўра, мураббий камида битта марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Шунингдек, унга ўнг қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси ва креатив плеймейкер керак. Таъкидланишича, мураббий ҳозирча аниқ футболчилар номини сўрамаган, аммо ўз талаблари бажарилишига умид қилмоқда.

Айни пайтда Жозе Моуриньо «Бенфика» билан шартномага эга, бироқ у ёзда Лиссабон клубини тарк этиши деярли аниқ.

Киритилди: 11:53, 28.05.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик