Кириш Регистрация

Арсен Венгер Артетага Чемпионлар лигаси финали олдидан маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Микель Артетага Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан маслаҳат берди. «Канонирлар» шу шанба, 30 май куни ўз тарихида илк бор энг нуфузли еврокубокни ютиши мумкин. Бунинг учун турнирнинг амалдаги ғолибини мағлуб этиш талаб этилади.

«Артета одатда нима қилса, ўшани қилиши ва хотиржамликни сақлашга ҳаракат қилиши керак, гарчи бу қанчалик қийинлигини билсам-да. Футболчиларга қатъий ишонч бағишлаш зарур. Микель буни қандай қилишни тушунади ва у ўйинчиларни мендан кўра яхшироқ билади. Бутун мавсум давомида ёрдам берган жамоавий руҳни сақлаб қолиш жуда муҳим», – деди афсонавий француз мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» иштирокидаги аввалги Чемпионлар лигаси финали айнан 20 йил аввал бўлиб ўтган эди: ўшанда Венгер бошчилигидаги лондонликлар «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Киритилди: 11:58, 28.05.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик