Кириш Регистрация

Силва катта маошдан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Марку Силва ўз юрти — Португалияга қайтмоқда. talkSPORT нашрининг хабар беришича, 48 ёшли мутахассис «Бенфика» бош мураббийи лавозимига тайинланиш бўйича оғзаки келишувга эришган. «Бургутлар» бошқарувида Силва Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллайди — «The Special One» яна «Реал Мадрид»га қайтишга жуда яқин турибди.

«Фулхэм» Марку Силвани сақлаб қолишга уриниб, унга йилига 8 миллион фунт (9,2 миллион евро) маош тўланадиган янги шартнома таклиф қилган эди. Бироқ «Бенфика» мураббийга икки баробар кам — мавсумига 4 миллион фунт (4,6 миллион евро) таклиф қилган бўлса-да, Марку Силва Лиссабонга кўчиб ўтишни танлади.

Марку Силва Португалияда аввалроқ «Эшторил» ва «Спортинг» жамоаларини бошқарган. Шундан сўнг у чет элда «Олимпиакос», «Халл Сити», «Уотфорд», «Эвертон» ва «Фулхэм» клубларида фаолият юритган.

Киритилди: 12:33, 28.05.2026.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик