«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Норвегиялик форвард ўн йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этган Хосеп Гвардиолага мурожаат қилди.
«Ўргатишдан ҳеч қачон тўхтамаган мураббий. Бу ақлбовар қилмасдек туюлади, лекин сиз буюкликни оддий бир ҳолга айлантирдингиз. Ҳатто хет-триклар, ғалабалар ва совринлардан кейин ҳам доимо янги сабоқ, янги чақирув ва интилиш керак бўлган янги даража бўларди. Бу менталитет клубни абадийга ўзгартирди ва мени ҳам ўзгартирди. Энг яхшиси билан ишлаш — бу ҳаётдаги энг катта шараф. Барчаси учун раҳмат, босс», — деб ёзди Холанд.
Эрлинг Холанд Хосеп Гвардиола қўл остида тўрт мавсум ўтказди. Бу вақт ичида ҳужумчи 198 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 162 та гол урди ва шерикларига 30 та голли узатма берди.













