«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ва клуб ҳамкори Жош Кронке «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невиллга «канонирлар» футболкасини топширди. Футболка орқасида «Бизнинг энг яхши мухлисимиз» деб ёзилган.
Ўтган мавсумда «Арсенал» 22 йил ичида илк бор АПЛ чемпиони бўлди. Аввалроқ Лондон клуби мухлислари Невиллни февраль ойида «Арсенал»нинг асосий рақиби бўлган «Манчестер Сити»нинг «Ливерпуль» устидан қозонган ғалабасидан (2:1) хурсанд бўлгани учун кескин танқид қилган эди.
Артета ушбу совғани Невиллга топшириш жараёнини шундай изоҳлади: «Гари бир неча ҳафта олдин шу ерда [машғулот базасида] бўлганди, биз бирга вақт ўтказдик, қаҳва ичиб, жуда яхши суҳбатлашдик. Мен унга: «Агар биз чемпион бўлсак, илтимос, шуни кийиб ол», дегандим. У «ҳа» демади, бу менинг таклифим эди ва шунинг ўзи етарли».
Невилл эса Артетага шундай жавоб берди: «Катта раҳмат, мен уни рамкага солиб қўяман, у менинг уйимда осилиб туради. Раҳмат, сен бунга [чемпионликка] лойиқсан».














