Кириш Регистрация

Куман Фримпонгни нима сабабдан Жаҳон чемпионатига олиб кетмаганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман «Ливерпуль» ҳимоячиси Жереми Фримпонгни ЖЧ-2026 қайдномасига киритмагани сабабини маълум қилди.

«Ушбу мавсумда унда мунтазам жароҳат олиш мойиллиги кузатилмоқда», — деди мураббий чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Таъкидлаш жоизки, якунланган мавсумда нидерландиялик футболчи тизза ости пайларидаги муаммолар туфайли клуб ва терма жамоа сафида жами 26 та ўйинни ўтказиб юборди. Жереми «Ливерпуль» сафида мавсум давомида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Бу унинг Леверкузеннинг «Байер» клубидан мерсисайдликлар сафига ўтганидан кейинги илк мавсуми эди.

Киритилди: 14:53, 28.05.2026.
Ўқилди: 324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик