Кириш Регистрация

Ротен Дембеле ва Мбаппе ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» собиқ футболчиси Жером Ротен парижликлар ҳужумчиси Усмон Дембеле ва айни дамда «Реал» шарафини ҳимоя қилаётган Килиан Мбаппе ҳақида гапириб, улардан бирини устун қўйди.

«Дембеле ёки Мбаппе? Дембеле. Менимча, у майдондан ташқарида ва камераларсиз мулоқот қилиш учун жуда оддий инсон. Мен иккаласини ҳам танийман, лекин менга Усмон кўпроқ ёқади. Бу Килиан ёмон ёки мен унга тоқат қилолмайман дегани эмас, лекин у жуда ўзгариб кетди. Усмон «Олтин тўп»ни қўлга киритганидан кейин ўзи ҳақида жуда юқори фикрга бориши мумкин эди, лекин менимча, у жуда камтар», — дея Ротеннинг сўзларини келтирмоқда L’Equipe нашри.

2025/26 йилги мавсумда Усмон Дембеле «ПСЖ» сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:38, 28.05.2026.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик