Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

UFC. Илия Топурия Ислом Махачевга нисбатан шахсий адовати бор-йўқлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, 29 ёшли мағлубиятсиз спортчи Илия Топурия ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони, 34 ёшли россиялик Ислом Махачевга бўлган муносабатига ойдинлик киритди.

«Ислом билан жанг қиламанми ёки йўқми — бу мен учун шахсий жиҳатдан ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки мен ундан нафратланмайман. Унга нисбатан шахсий адоватим ёки эътирозларим йўқ. Гап шундаки, у ушбу спорт турида ақл бовар қилмас натижаларга эришди. Худди мен каби, у ҳам икки вазн тоифасида чемпион ҳисобланади.

Агар тўқнаш келадиган бўлсак, бизнинг жангимиз шубҳасиз UFC тарихидаги энг буюк воқеалардан бирига айланган бўларди. Аммо бу жанг ҳеч қачон амалга ошмаса ҳам, мен барибир ўзим ва эришган ютуқларим билан фахрланаман ҳамда бахтли бўламан. Ўзимни тўлақонли ва бахтли ҳис қилишим учун менга Ислом билан жанг шарт эмас», — дея Топуриянинг сўзларини келтирди KirmiziKoseMMA.

Киритилди: 16:43, 28.05.2026.
Ўқилди: 789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик