Кириш Регистрация
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания 4-0 Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия 0-0 Эрон
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон

Тимбер Чемпионлар лигаси финали олдидан машғулотларга қайтди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Юррьен Тимбер «ПСЖ»га қарши Чемпионлар лигаси финали олдидан «Арсенал» билан машғулотларга қайтди. Ҳал қилувчи ўйин 30 май куни бўлиб ўтади. Тимбер ушбу ҳафта бошида якка тартибда машғулотларни бошлаган эди, чоршанба куни эса аллақачон асосий гуруҳ билан бирга шуғулланди. У машғулотларни ҳеч қандай асоратларсиз ўтказди ва энди таркибга киришга даъвогарлик қилиши мумкин.

«Арсенал» сафида 2006 йилги Чемпионлар лигаси финалида ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган Эммануэль Эбуэ Микель Артетага хавф-хатардан қочишни маслаҳат бермоқда: «Тимбер, албатта, майдонга тушишни жуда истайди. Аммо у узоқ вақт ўйнамади. «ПСЖ» эса жуда тез ва кучли клуб. Менимча, Тимберни захирада қолдирган маъқул», — дея Эбуэнинг сўзларидан иқтибос келтиради Metro.

Нидерландиялик ҳимоячи март ойидан бери майдонга тушмаган эди. У чаноқ соҳасидаги муаммолар туфайли 14 та ўйинни ўтказиб юборди. Унинг ўз позициясида йўқлиги, айниқса, Бен Уайт тиззасидан олган жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиққанидан кейин яққол сезилди.

Киритилди: 19:11, 28.05.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик