Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Жирона» Ла Лигадан чиқиб кетгач, бош мураббийини истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик мутахассис Мичел Санчес «Жирона» бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақдаги маълумот клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.

«Клуб мураббийга ўз ишига бўлган садоқати, мақсад сари интилиши ва профессионализми учун, шунингдек, ўйинчилар, мухлислар, раҳбарият ва клубнинг барча ходимларига нисбатан инсоний, эътиборли ва ҳурматли муносабати учун чин дилдан миннатдорчилик билдиради», — дейилади «Жирона» баёнотида.

Мичел Санчес «Жирона»ни 2021 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида клуб эришган энг яхши натижа 2023/2024 йилги мавсумда Ла Лигада қўлга киритилган бронза медаллари бўлди. Энг омадсиз натижа эса жорий мавсумда қайд этилди — жамоа 19-ўринни эгаллаб, элита дивизионини тарк этди.

Киритилди: 20:40, 28.05.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик