Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Петер Шмейхель ўғлидан фахрланишини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Дания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель ўғли Каспер Шмейхелнинг футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳеч нарса абадий эмас, афсуски, Каспер учун футбол билан хайрлашиш вақти келди. Унда жароҳат бор, бу эса унинг ўз хоҳиши эмас, балки тақдир эканини англатади, лекин баъзида футбол шунақа. Мен унинг эришган барча ютуқларидан, энг муҳими эса у қандай инсон бўлиб етишганидан фахрланаман», — деди Петер ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаган видеода.

39 ёшли даниялик дарвозабоннинг охирги клуби «Селтик» бўлди. Ушбу жамоа таркибида у икки марта Шотландия чемпиони бўлди ва Шотландия кубогини қўлга киритди. Фаолияти давомида у, шунингдек, «Дарлингтон», «Бери», «Фалкирк», «Манчестер Сити», «Кардифф», «Ковентри», «Ноттс Каунти», «Лидс», «Лестер», «Ницца» ва «Андерлехт» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 07:37, 29.05.2026.
Ўқилди: 302 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик