«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо жамоа ўтган мавсумда Ла Лигада қандай қилиб ишончли тарзда зафар қучгани ҳақида сўзлаб берди. Ханс-Дитер Флик жамоаси 94 очко тўплаб, 95 та гол урди ва ўз дарвозасидан 36 та гол ўтказиб юборди. Иккинчи ўринни эгаллаган Мадриднинг «Реал» клуби билан фарқ саккиз очкони ташкил этди.
«Биз бутун турнир давомида изчил бўлдик. Ўз уйимизда ажойиб ўйин намойиш этдик, 19 та ўйиндан 19 тасида ғалаба қозондик, шунингдек, қийин сафар учрашувларида ҳам мунтазам равишда зафар қучдик. Барқарорлигимиз — муваффақиятимизнинг асосий омили», — дея Араухонинг интервьюсидан иқтибос келтиради Barca Universal.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасида «Барселона» чорак финалга қадар етиб борди, Испания кубогида эса ярим финалда тўхтади. Ҳар иккала турнирда ҳам каталонияликлар учун «Атлетико» енгилмас тўсиқ бўлиб чиқди.













