Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Жоау Канселунинг «Барселона»даги келажаги деярли ҳал бўлди

Баҳо:
+ | -

Мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Барселона»да ўтказган қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг «Ал-Ҳилол»га қайтиши даргумон. RAC1 хабарига кўра, португалиялик футболчининг каталониялик клубга доимий асосда ўтиши деярли ҳал қилинган масала.

Аввалроқ турли манбалар футболчининг Саудия Арабистонига қайтишни истамаётгани ҳақида бир неча бор хабар берган эди. Шунингдек, у «Барса»га тўлиқ трансфер қилиниши учун ўз маошининг бир қисмидан воз кечишга ҳам тайёрлиги айтилганди.

Маълумот учун:

  • Transfermarkt портали Канселуни 9 миллион еврога баҳоламоқда.

  • Ўтган мавсумда Жоау Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

  • 27 май куни футболчи 32 ёшини нишонлади.

Киритилди: 11:38, 29.05.2026.
Ўқилди: 1299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик