Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Шевченко Мудрикнинг 4 йилга дисквалификация қилиниши ҳақида гапирди ва Украинага қўйилган айбловларни рад этди

Баҳо:
+ | -

Украина футбол ассоциацияси (УАФ) президенти Андрей Шевченко «Челси» вингери Михаил Мудрикнинг допинг сабабли тўрт йилга футболдан четлатилгани ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, у қоидабузарлик миллий терма жамоа ихтиёрида содир бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этди.

«Биринчидан, УАФ ҳеч қачон бу вазиятда низолашувчи томон бўлмаган. Бизнинг позициямиз битта: биз Михаилга ишонамиз ва унинг ҳамма ишни тўғри қилганига имонимиз комил. Унинг қайтишини кутамиз. Биз доимо юристлар томонидан юборилган сўровларга жавоб берганмиз ва қўлимиздан келган барча маълумотларни тақдим этганмиз.

Мудрикнинг юристлари билан доимий мулоқотда бўлдик. Ҳозирда Михаил Англия футбол ассоциациясидан тўрт йиллик «бан» олган. У ушбу қарор устидан апелляция берди ва тез орада Лозаннадаги суд (CAS) бу ишни кўриб чиқади. Умид қиламизки, улар тўғри қарор қабул қилиб, дисквалификация муддатини қисқартиришади.

Яна бир бор қайтараман, Украина футбол ассоциациясига нисбатан «сизлар айбдорсиз» деган маънода ҳеч қандай даъво йўқ. Юридик сир туфайли ҳамма деталларни очиқлай олмайман, лекин биз ёрдам бериш учун максимал маълумотларни бердик», — деди Шевченко «Бомбардир» YouTube-каналига берган интервьюсида.

Киритилди: 12:00, 29.05.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик