«Ливерпуль» афсонаси Жон Барнс жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг кетиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мисрлик футболчи бир клубдаги 9 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқда.
Барнснинг фикрича, «Ливерпуль» Салоҳга ўринбосар топиш учун трансфер бозорига чиқиши шарт эмас.
«Муаммонинг ечими шунчаки янги ўйинчилар сотиб олишдан иборат эмас, чунки улар бизда аллақачон мавжуд. Агар кимдир келса, унда Исак, Экитике ва асосий таркибга интилаётган Нгумоаларни нима қиламиз? Менинг назаримда, кимнидир сотиб олишнинг ҳожати йўқ, чунки бор имкониятлардан фойдаланиб ишлаш керак.
Биз тўғри балансни ва тўғри комбинацияни топишимиз зарур. «Вест Хэм»нинг қуйи лигага тушиб кетгани сабабли бизни Жаррод Боуэн билан боғлашмоқда, аммо мендаги мавжуд футболчилар етарли деб ҳисоблайман. Ишончим комил ва уларнинг барчаси жипслашиб, биргаликда ишлай олишади», — дея Барнснинг сўзларини келтиради Betfred.
Якунланган мавсумда Муҳаммад Салоҳ 41 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.













