Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверц Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган финал баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Барчамиз финални катта интиқлик билан кутяпмиз. Ўйлашимча, бу ақлбовар қилмас ўйин бўлади. Бу воқеа хотирамизда умрбод сақланиб қолади. Биз ғалаба қозониб, кубокни Лондонга олиб келишни истаймиз», — деди футболчи учрашув олдидан.
Эслатиб ўтамиз, Европанинг энг нуфузли клублар турнирининг ҳал қилувчи баҳси эртага, 30 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган.
Кай Хаверц жорий мавсум Чемпионлар лигасида бешта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













