«Гремио» ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Вевертон Перейра да Силва АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун миллий жамоа таркибига киритилгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу қувонч ва шукроналикка тўла жуда алоҳида кечган бир неча кун бўлди. Мен Худога ва бунга эришишимга ёрдам берган инсонларга жуда миннатдорман. Ҳар куни футболни шунчалик севадиган ва биз олтинчи чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қилаётганимизда бизни қўллаб-қувватлайдиган миллат шарафини ҳимоя қилиб, тарихга кириш имконияти ҳақида ўйлайман», — дея Вевертоннинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.
Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида «C» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.













