Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Дембеле: «Эртага яна бир тарихий кун бўлади»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсум финали доирасидаги Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши ўйин олдидан ўз кутувлари билан ўртоқлашди. Учрашув эртага, 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена»да бўлиб ўтади.

«Биз доим май ойи охирида Чемпионлар лигаси финалида ўйнашни истаймиз. Ўтган йили илк бор турнир ғолибига айландик, бу ажойиб ва тарихий воқеа бўлган эди. Август ойида ҳаммаси яна янги варақдан бошланади ва биз совринлар ютишни хоҳлаймиз. Жамоамиз ёш ва катта амбицияларга эга. Эртага яна бир тарихий кун бўлиши мумкин, биз кучли рақибга қарши баҳсда диққатимизни йўқотмаслигимиз керак», — деди Дембеле.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал босқичида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Бавария»ни (6:5), «Арсенал» эса Мадриднинг «Атлетико» клубини (2:1) мағлуб этиб, финалга йўл олган эди.

Киритилди: 19:56, 29.05.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик