"Арсенал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Букайо Сака Чемпионлар лигаси финал учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Саканинг сўзларига кўра, унга клуб афсонаси Тьерри Анри хабар ёзган.
"Тьерри Анри бугун менга ёзди. Унга нисбатан ҳурматим жуда баланд. У: "Умид қиламанки, ҳаммаси жойида. Мен очиқ машғулотда бўламан", деб ёзди. "Арсенал"даги йўлим етти ёшимда бошланган. Мен клуб билан аллақачон Премьер-лигада ғолиб чиқдим, эртага эса Чемпионлар лигасини ютишим мумкин. Мен ўзим севадиган клуб тарихига ўз исмимни ёзиб қўймоқчиман. Финал тақдири алоҳида эпизодлар ва қайси жамоа яхшироқ ташкил этилгани билан ҳал бўлади", – деди Сака журналистларга.
"Арсенал" Чемпионлар лигаси финалида фақат бир марта – 2006 йилда ўйнаган. Ўшанда лондонликлар "Барселона"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Тьерри Анри ўшанда бутун ўйин давомида майдонда бўлган.













