Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 0-1 Арсенал

«Ан-Наср» АПЛдан мураббий топди

Баҳо:
+ | -

«Фулхэм» бош мураббийи Марку Силва фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Al Nassr Zone нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис «Ан-Наср» бошқаруви учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Аввалроқ мураббий Лиссабоннинг «Бенфика» клубини бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ Ар-Риёд клуби уни ўз сафига қўшиб олишга қатъий бел боғлаган. Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср»нинг аввалги мураббийи Жорже Жезуш жамоа чемпионликни расмийлаштирган сўнгги тур ўйинидан сўнг ўз лавозимини тарк этганини эълон қилганди.

«Фулхэм» эса Англия Премьер-лигасини 11-ўринда якунлади. Силва 2021 йилдан буён лондонликлар устози сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Киритилди: 08:44, 30.05.2026.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик