Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Модрич мавсум якунлари ҳақида тўхталди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2025/2026 йилги мавсум якунига бағишланган пост эълон қилди. «Россонерилар» мавсум сўнгини муваффақиятсиз ўтказишди ва сўнгги дақиқаларда Чемпионлар лигаси йўлланмасидан мосуво бўлиб, А Серияда бешинчи ўринни эгаллашди.

«Бу мавсумда ҳам ажойиб, ҳам қийин дамлар бўлди, аммо якунда биз аччиқ ҳақиқатни қабул қилишга ва ҳаммаси биз истагандек якунланмаганини тан олишга мажбурмиз. «Милан» мухлисларига бутун йил давомида менга кўрсатган илиқлик, ҳурмат ва улкан қўллаб-қувватлашлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Forza Milan», — деб ёзди 40 ёшли хорватиялик футболчи ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич ўтган ёзда Мадриднинг «Реал» клубидан «Милан»га ўтган эди. Футболчининг амалдаги шартномаси бир ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Миш-мишларга кўра, афсонавий фахрий футболчи Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин.

Киритилди: 08:54, 30.05.2026.
Ўқилди: 282 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик