Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Гордон «Барселона»га ўтганидан сўнг каталон тилида учта сўз айтди

Баҳо:
+1 | -

Вингер Энтони Гордон расман «Барселона» сафига ўтди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, англиялик футболчи «кўк-анорранглилар» билан 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома имзолади.

Трансфер қиймати бонус тўловларини ҳисобга олмаганда 80 миллион еврони ташкил этди.

Келишув эълон қилинганидан сўнг, Гордон испан тилини билишини намойиш этиб мухлисларни хурсанд қилди, аммо бу билан чекланиб қолмади. Журналист Карлос Монфорнинг сўзларига кўра, бироз ўтиб футболчи каталон тилида ҳам гапирди: «Мен жуда бахтиёрман», — деди Англия терма жамоаси аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, Гордон «Барселона»га «Ньюкасл» клубидан ўтди. У ўз ватанида ҳужум чизиғининг деярли барча позицияларида ҳаракат қилган бўлса-да, асосан чап қанотда ўйнашга одатланган.

Киритилди: 09:03, 30.05.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик