Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Гордон: «Мен Рафиньяга жуда ўхшайман»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» жума оқшомида вингер Энтони Гордон билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Каталония клубининг янги аъзоси ўз ўйин услубини Рафиньяники билан ўхшаш деб билади.

«Мен ўзимни Рафиньяга қиёслаган бўлардим, айниқса ўйин интенсивлиги бўйича. Иккаламиз ҳам тезкор, техникалимиз, ҳимоя чизиғи ортига очилишни ёқтирамиз ва доимо гол уришга интиламиз.

Мен унга жуда ўхшайман. Ямал ва «Барселона»нинг бошқа футболчилари билан бирга ўйнашдан мамнунман. Биз дунёнинг энг яхши ўйинчилари ҳақида гапиряпмиз. «Ньюкасл» сафида уларга қарши ўйнаганимда, биз жуда яхши ҳаракат қилгандик. Юқори прессинг қилдик, барчасини тўғри бажардик, аммо Педри ва де Йонг режаларимизни чиппакка чиқаришганди», — деди Гордон тақдимот маросимида.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Гордон «Барселона»га «Ньюкасл»дан кўчиб ўтди.

Киритилди: 09:13, 30.05.2026.
Ўқилди: 825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик