Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Томас Мюллер «Олтин тўп» ҳақида: «Олисенинг имкониятлари Кейндан юқорироқ»

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Томас Мюллер Харри Кейн ва Майкл Олисенинг «Олтин тўп»ни ютиш имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мюллернинг таъкидлашича, Кейн ҳозирги кунда дунёдаги энг яхши ҳужумчи бўлса-да, «Олтин тўп»га овоз беришда футболчининг индивидуал маҳорати ва ўйин услуби катта роль ўйнайди.

«Харри — мен ҳозир кўраётган энг яхши ҳужумчи, у жуда кенг имкониятларга эга. Аммо у бир йўла тўрт рақибни алдаб ўта оладиган футболчи эмас. «Олтин тўп» ҳақида гап кетганда эса дриблинг кўпроқ ҳисобга олинади. Кейн жамоа учун муҳимроқ бўлса-да, овоз беришда кўпинча Майкл каби футболчиларга кўпроқ эътибор берилади», — деди Мюллер Bayern & Germany нашрига берган интервьюсида.

Мавсум статистикаси (2025/26):

  • Харри Кейн: 51 та ўйин, 61 та гол ва 7 та голли узатма.

  • Майкл Олисе: 52 та ўйин, 22 та гол ва 31 та голли узатма.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган ушбу нуфузли мукофот маросими 2026 йил 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:16, 30.05.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик