Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Виейра Артетанинг «Арсенал»ни чемпионликка етаклашига ёрдам берган омилларни айтди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра 2025/2026 йилги мавсумда «канонирлар»нинг чемпионликни қўлга киритишида бош мураббий Микель Артетанинг роли ҳақида гапирди. Бундан ташқари, лондонликлар бугун УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши майдонга тушишади.

«Микель Артета ушбу тарихнинг ажралмас қисмига айланди. Дастлабки икки йил у учун жуда қийин кечди, лекин у доимо ўз принципларига содиқ қолди. У нимани хоҳлаётганини жуда яхши биларди. Артета жамоани қуриш учун қийин қарорлар қабул қилди ва ўз ғояларига мос келмаган муҳим футболчиларни қўйиб юборди.

Мен бизнинг давримиз билан ўхшашликлар ҳақида гапиргандим. Энг муҳими — худди илгари Арсен Венгер қилганидек, умумий мақсадга эга бўлган аҳил жамоани шакллантириш қобилиятидир. Арсен «Арсенал» ДНКсига мос келадиган оилавий муҳитни яратган эди ва Микель Арсендан кейин йўқолиб кетган ушбу ғояни қайта тиклашга ва ривожлантиришга муваффақ бўлди», — дея Виейранинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Киритилди: 11:21, 30.05.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик