«Ковентри Сити» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия Премьер-лигасининг бўлажак мавсуми ҳақида ўз фикрларини билдирди. Жамоа юқори дивизионда Чемпионшип ғолиби сифатида иштирок этадилар.
«Биз тайёр бўлишимиз керак, чунки АПЛнинг бошқа жамоалари билан орамиздаги фарқ жуда катта. Ушбу фарқни йўқотиш қанчалик қийинлиги ҳақида кўп гапирилган ва биз буни тушуниб турибмиз. Лекин, менимча, биз ҳозиргача қилган ишларимиздан завқланиш имкониятига эгамиз ва бу жуда соз. Энди эса кейинги қадамларимиз ҳақида ўйлашимиз керак.
Бизда Премьер-лигада ўйнаш тажрибаси йўқ. Таркибимизда илгари у ерда ўйнаган футболчилар ҳам деярли мавжуд эмас. Ўтган мавсум шунчаки ажойиб ўтди ва футболчиларимиз кучайишди. Имкон қадар яхшироқ натижа кўрсатиш учун ўз услубимизда ишлашда давом этамиз. Бу клубимиз учун ажойиб чақирув ва ҳаяжонли тарихдир», — дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Sky Sports.













