Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Арсенал» «Лестер»нинг 16 ёшли вингери учун курашда пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» «Лестер Сити»нинг 16 ёшли иқтидорли футболчиси Джереми Монга билан шартнома имзолаш пойгасида фаоллик кўрсатмоқда. Англиянинг бошқа жамоалари томонидан қизиқишлар бўлаётганига қарамай, «канонирлар» сафида ушбу келишув муваффақиятли якунланишига бўлган ишонч ортиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Премьер-лиганинг етакчи клублари эътиборига тушган Монга, «Лестер»ни Чемпионшипдан тушиб кетганидан сўнг жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳолат «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» каби клубларни ҳам ҳушёр торттирган ва улар вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.

Монга фаолиятининг ҳозирги босқичида чет элга кетишдан кўра, Англияда қолиб ривожланишни афзал кўрмоқда. Бу танлов ҳозирда уни қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлиб турган «Арсенал»нинг фойдасига ишлаши мумкин.

Якунланган мавсумда футболчи «Лестер» сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt талқинига кўра, Монганинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:49, 30.05.2026.
Ўқилди: 443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик