«ПСЖ»нинг собиқ посбони Жером Алонсо Париж жамоасининг россиялик дарвозабони Матвей Сафоновнинг жасорати ҳақида гапирди.
«Уни кўп нарсада танқид қилиш мумкин, лекин қўрқоқликда эмас. Сафонов ҳаводаги курашларда иқтидордан кўра кўпроқ жасоратга таянишини тушунади, шунинг учун муштларини олдинга чиқариб, мардонавор олдинга интилади. У китобларда учрамайдиган дарвозабонлик мактаби вакили, унинг услуби кўпроқ импровизацияга асосланган. Футболчилар унга ишонишади. Бугунги кунда Сафонов — қўрқмас дарвозабон», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради L'Équipe.
Жорий мавсумда Сафонов барча турнирларда 26 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.













