Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Ювентус» Спаллетти учун иккита асосий трансфер мақсадини белгилаб олди

Баҳо:
+ | -

Якунланган мавсумдаги муваффақиятсизликдан сўнг «кексa синьора» А Серияда олтинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасидан қуруқ қолди. «Ювентус» таркибни кучайтириш режаларини тузмоқда.

Tuttomercatoweb нашрининг хабарига кўра, ҳозирда клуб раҳбарияти учун Италия чемпионатида тажрибага эга бўлган икки футболчи асосий мақсад бўлиб турибди:

  • Ким Мин Чжэ: «Бавария»даги турлича баҳоланаётган мавсумдан сўнг, кореялик ҳимоячи «Наполи»да бирга ишлаган устози Лучано Спаллетти билан яна қайта бирлашиши мумкин. Агар жамоани Глейсон Бремер тарк этса, Кимнинг трансфер қилиниш эҳтимоли янада ортади.

  • Браим Диас: Иккинчи мақсад — 2020–2023 йилларда «Милан»да ижара асосида тўп тепган марокашлик футболчи. Бироқ, ушбу трансфернинг амалга ошиши бироз қийинроқ баҳоланмоқда, чунки Диаснинг шартномасини «Реал»дан сотиб олиш учун анча катта маблағ талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» келгуси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади.

Киритилди: 15:39, 30.05.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик