Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Порту» ўз ёш юлдузини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

«Порту» ҳужумчиси Виллиам Гомес Европанинг бир қатор етакчи клублари қизиқиши доирасига тушиб қолди. AS нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» 20 ёшли футболчига фаол қизиқиш билдирмоқда. Англия Премьер-лигасининг бронза медали соҳиби Гомесни қанот ҳужумларини кучайтириш учун асосий вариант сифатида кўрмоқда.

«Манчестер Юнайтед»дан ташқари, ёш иқтидор эгасини мадридлик «Атлетико», шунингдек, «Арсенал», «Ньюкасл» ва «Рома» жамоалари ҳам кузатмоқда. Бироқ манбанинг қайд этишича, трансферни амалга ошириш осон кечмайди. Португалия клуби Гомеснинг трансферини муҳокама қилиш истагида эмас ва уни фақат 80 миллион евро миқдоридаги товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр.

2025/2026 йилги мавсумда Гомес 46 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:40, 30.05.2026.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик