Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Слот «Ливерпуль» тарихидаги энг юқори ғалаба фоизига эга мураббийлар учлигига кирди

Баҳо:
+ | -

Арне Слот 100 дан ортиқ ўйин ўтказган «Ливерпуль» бош мураббийлари орасида ғалабалар фоизи бўйича учинчи кўрсаткични қайд этди. Мерсисайдликлар икки мавсумдан сўнг нидерландиялик мутахассисни ишдан бўшатишга қарор қилишди.

Слот жамоа бошқарувида жами 113 та ўйин ўтказди ва унинг ғалабали кўрсаткичи 58,41 фоизни ташкил этди. Мураббий биринчи мавсумда 67,86 фоиз ўйинларда зафар қучган бўлса, иккинчи мавсумда бу кўрсаткич 49,12 фоизга тушиб кетди.

«Ливерпуль»даги ғалабалар фоизи бўйича етакчи Юрген Клопп (62,12%) ҳисобланади. Иккинчи ўринда эса Кенни Далглиш (58,53%) бормоқда.

Киритилди: 17:55, 30.05.2026.
Ўқилди: 524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик