Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Райс: «Биз албатта қайтамиз»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс УЕФА Чемпионлар лигаси финали якунларини сарҳисоб қилди. Асосий ва қўшимча вақтларда дуранг қайд этилди, 11 метрлик пенальтилар сериясида эса «ПСЖ»нинг қўли баланд келди.

«Чемпионлар лигаси финалида пенальтилар сериясида ютқазиш — жуда оғир. Аммо биз вазиятга кенгроқ қарашга ва жамоамиз қандай йўлни босиб ўтганини ёдда тутишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ақл бовар қилмайдиган мавсум бўлди. Биз барча турнирларда 63 та ўйин ўтказдик ва боримизни бердик.

Биз ўйинни пенальтилар сериясигача олиб бордик. Пенальти эса ўзига хос лотереядир. Футбол шундай: бундай серияларда ё ғалаба қозонасан, ё мағлуб бўласан. Дунёнинг кўплаб энг кучли жамоалари пенальтилар сериясида ютқазишган. Бугун бу биз билан содир бўлди.

Биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва биргаликда мағлуб бўламиз. Мен бу йигитлар билан фахрланаман. Қандай ажойиб мавсум бўлди-я! Шунчаки ҳайратланарли. Жамоамиздаги ҳар бир инсон ҳақида фақат энг илиқ сўзларни айта оламан. Албатта, ҳозир руҳан эзилганман, лекин ҳаммасига кенгроқ контекстда қарашга ҳаракат қиляпман. Биз албатта қайтамиз», — дея Райснинг сўзларини келтиради TNT Sports.

«Арсенал» ўзи иштирок этган Чемпионлар лигасининг ҳар иккала финалида ҳам имкониятни бой берди. 2006 йилда «Барселона»га қарши кечган баҳсда лондонликлар бир киши кам бўлиб ўйнаб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Киритилди: 08:06, 31.05.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик