Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Хакимий: «Биз унинг ортидан эргашамиз»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Хакимий Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Чемпионлар лигасида кетма-кет икки йил ғолиб чиқиш осон эмас, лекин биз буни уддаладик. Мен доим бир гапни такрорлайман: мураббий — клубнинг асосий овози. Биз унинг ортидан эргашамиз, унга ишонамиз. Биринчи кунданоқ у бизга жамоа ҳар қандай ўйинчидан муҳимроқ эканини айтганди. У биз билан эканлигидан жуда хурсандмиз. Биз шунчаки жамоа эмас, балки оила қуришга муваффақ бўлдик», — дея Хакимийнинг сўзларини келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди. Лондон жамоаси футболчилари иккита 11 метрлик зарбада дарвозага аниқ бора олишмади. Учрашув Будапештда бўлиб ўтди.

Киритилди: 08:11, 31.05.2026.
Ўқилди: 283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик