«ПСЖ» Чемпионлар лигаси финалида 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди. Париж жамоаси ярим ҳимоячиси Жоау Невеш ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Ҳиссиётлар жўш урмоқда. Мен иккинчи бор Чемпионлар лигаси ғолибига айландим. Мени нафақат ғалабанинг ўзи, балки мана шундай шериклар, мана шундай мураббийлар штаби ва раҳбарият билан бирга эканлигим қувонтиради. Бу ерга ўтиш ҳаётимдаги энг тўғри қарор бўлган. Менга ҳамма нарса жуда ёқяпти. Биз ғалабага лойиқ эдик, чунки «ПСЖ» футбол ўйнашни хоҳлаган ягона жамоа бўлди», — дея Невешнинг сўзларини келтиради L’Equipe нашри M6 каналига таяниб.













