Кириш Регистрация

Эндрик Жозе Моуриньонинг ишончини қозонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг эҳтимолий бош мураббийи Жозе Моуриньо Эндрикни келаси мавсумда жамоа таркибида кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи нафақат мадридликларнинг янги мураббийи, балки клуб раҳбариятининг ҳам узоқ муддатли режаларига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Эндрик мавсумнинг иккинчи ярмини Франциянинг «Лион» клубида ижара асосида ўтказиб, ўзини ёрқин кўрсатишга муваффақ бўлганди. Француз жамоаси сафида ҳужумчи барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Бразилиялик футболчи терма жамоанинг жаҳон чемпионати учун қайдномасига ҳам киритилган.

Киритилди: 08:26, 31.05.2026.
Ўқилди: 409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик