Кириш Регистрация

Мерино: «Эртами-кечми, «Арсенал» Чемпионлар лигасини ютади»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Микель Мерино жамоасининг Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»дан учралган мағлубиятига изоҳ берди. Микель Артета шогирдлари пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланган эди.

«Оғриқ кучли, аммо ғурур ундан ҳам кучлироқ. Ушбу гўзал мавсумдаги қўллаб-қувватлашингиз учун барчангизга раҳмат. Эртами-кечми, клуб бу совринга лойиқ бўлганидек, уни албатта қўлга киритади», — деб ёзди испаниялик ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқларда.

Яқинда оғир жароҳатдан фориғ бўлган Мерино финалда иштирок этмади – у захира ўриндиғида қолди.

«ПСЖ» кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. «Арсенал» эса ҳали бу турнирда зафар қучмаган.

Киритилди: 08:40, 31.05.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик