«Интер» вице-президенти Хавьер Дзанетти миланликлар ҳимоячиси Федерико Димарконинг ўйини ҳақида юқори фикр билдирди.
«Менимча, у ҳозирги кунда ўз позициясида дунёдаги энг яхши ўйинчилардан бири. Унинг узатмаларидан ташқари, у голлар ҳам урмоқда, чап оёғи эса ҳақиқий сифат белгисидир. Бу мавсум давомида у жуда барқарор ўйин кўрсатди», — деди Дзанетти Фабрицио Романога берган интервьюсида.
Вице-президент Димарконинг клубга бўлган меҳрини алоҳида қайд этди: «Федерикони "Интер" либосидаги болакай, бизнинг ёшлар тизимимиздан чиққан ва ДНКсида айнан шу клуб муҳрланган ўйинчи сифатида кўриш — бу катта бахт. Унинг бахтиёрлигига қараб, ҳақиқий "интериста"ни кўрасиз».
Маълумот учун, Федерико Димарко 2025/26 йилги мавсумда «Интер» сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилди.













