Франция терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Тьерри Анри «ПСЖ» билан ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида хатога йўл қўйган «канонирлар» ҳимоячиси Габриэльни ҳимоя қилди.
«Нуқтага яқинлашиб, масъулиятни ўз зиммасига олган ҳар қандай футболчини ҳурмат қиламан. Нима учун айнан Габриэль бешинчи бўлиб зарба берганини билмайман, лекин у яхши мавсумни ўтказди. Финалда Габриэль адашди, аммо у таслим бўлмади», — дея Анрининг сўзларини келтиради CBS Sports.
«ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги финал баҳси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Голларга Кай Хаверц ва Усмон Дембеле муаллифлик қилишди. Ўйиндан кейинги 11 метрлик зарбалар сериясида эса Париж гранди футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди — 4:3.













