Дарвозабон Люка Шевалье шу ёзда «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин. L’Equipe нашрининг хабарига кўра, голкипер Париж клубидаги ўз мавқеидан норози.
Яқин кунларда футболчи ўз келажаги борасидаги масалани ҳал қилиш учун парижликлар раҳбарияти билан учрашув ўтказади. Шевалье келаси мавсумда «ПСЖ»да иккинчи дарвозабон бўлиб қолишни истамаяпти.
Люка Шевалье 2025 йилда «Лилль»дан «ПСЖ»га 40 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда голкипер парижликлар сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ўтказиб юборди ва 10 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали Шевальенинг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













