«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес Жозе Моуриньонинг Мадрид клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Моуриньо? У буюк мураббий. Мен уни танийман, у ҳам «Реал»ни ва футболчиларни яхши билади, лекин бошқа кўплаб номзодлар ҳам бор. Мураббий топиш — муҳим масала, аммо ундан ҳам муҳимроғи, жамоа жароҳатлардан холи бўлиши ва мураббий мавсумолди тайёргарликни тўлиқ ўтказа олишидир. Агар мавсумолди тайёргарликсиз иш бошласанг, мавсум барбод бўлди дегани. Нима бўлган тақдирда ҳам, бизда ажойиб мураббий бўлади», — деди Перес.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо аввал ҳам 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида Мадрид клуби Ла Лига, Испания кубоги ва Испания суперкубогида ғолиб чиққан.













